weather

«АСАЛ ОЙИ»

Категория: Ўзбек киноси Йил: 2018 Режиcсёр: Жахонгир Ахмедов Жанр:
Ролларда: Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Раъно Ярашева, Азамат Ахроров, Шахзода Мухаммедова, Мухаммад Исо Абдулхаиров, Дилшод Мирзамуродов.
Тавсив

 Шохруҳ болалигидан замонавий қилиб тарбияланди. Отаси Фарход ака, онаси Лола опалар ҳам якка-ю ягона ўғилларини замонавий, бир нечта тилни биладиган, жисмонан бақувват бўлишини хохлашди. Шундай ҳам бўлди. Шохруҳ йигирма беш ёшга етганда, бокс бўйича икки карра чемпион бўлишга улгурди.   Холида эса ўзбекона оилада дунёга келиб, тарбияси ҳам шунга яраша миллий эди. Уни бугунги куннинг хақиқий ўзбек қизи деса арзир, ибо-ҳаёси, муомаласи билан ажралиб турарди. Отаси Турсунбой ака, онаси Хуринисо опалар ҳам қизларини айнан шундай қилиб тарбиялашга харакат қилишганди. Лекин тақдир Шохруҳ ва Холидани қисматини бирга қилди. Улар ҳам,  тарбияси, дунёқараши батамом хар хил бўлсада, ота-оналарини хохишига қарши бора олишмади. Тўйни эртаси куниёқ Фарход ака ёшларга «АСАЛ ОЙИ» ни ўтказиш учун, Мисрга йўлланма совға қилади. Улар учиб кетишади. Лекин…Аслида асосий воқеа ана шу лекиндан кейин бошланади. «АСАЛ ОЙИ» эмас, улар учун бу- «ЗАХАР ОЙИ»га айланади!!!